Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Насиба Абдуллаева – Озарбайжон халқ артисти: Илҳом Алиев ўзбекистонликларни мукофотлади

Насиба Абдуллаева – Озарбайжон халқ артисти: Илҳом Алиев ўзбекистонликларни мукофотлади

Озарбайжоннинг бош ахборот агентлиги – “AzerTAJ” ёзишича, бугун мамлакат Президенти Илҳом Алиев бир қатор ҳамюртларимизни "Достлуг" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани муносабати билан тақдирланганлар орасида мамлакатимизнинг кўзга кўринган маданият намояндалари Ҳошимжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда Абдуҳошим Исмоилов), Насирли Али Гейдар оглу (Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир Али Носирли) ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев қайд этилган.

Шунингдек, “Trend” нашри Ўзбекистон халқ артисти, озар тилида ўнлаб қўшиқларни маҳорат билан ижро этган Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти юксак унвонига лойиқ кўрилгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 15:56 30.08.2022. Ўқилди: 3105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!