«Насаф» асосий таркибнинг яна бир футболчиси билан келишувни узайтирди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг 26 ёшли чар қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев 2025 йилда ҳам Қарши клубида ўйнайдиган бўлди.
Насруллаев «Насаф» тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда 21 ўйинда 2 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди, жамоаси билан Суперлига чемпионлиги ва Ўзбекистон Супербогини қўлга киритди.