Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

NASA Қуёшдаги кучли чақнаш суратини намойиш қилди

NASA Қуёшдаги кучли чақнаш суратини намойиш қилди

9 феврал куни Қуёшда кучли чақнаш кузатилди - NASA Қуёш динамикаси обсерваторияси ходимлари бу лаҳзани суратга олишга муваффақ бўлишди.

Фотосуратда ултрабинафша нурланиш қайд этилган, у пастки ўнг қисмида аниқ кўринади.

Қуёш чақнаши - бу Қуёш юзасидаги портлаш бўлиб, қисқа вақт ичида жуда катта миқдорда энергия чиқаради.

Чақнаш кучи Х3.3 сифатида таснифланган. Х - чақнаш синфини (энг кучли портлашларни) билдиради, рақамлар эса синф ичидаги кучни билдиради (максимал 10, лекин бундай чақнаш жуда кам учрайди).

NASA таъкидлашича, Х синфидаги чақнашлар радиоалоқа, электр тармоқлари ва навигация сигналларига таъсир қилиши ва космик кемалар, астронавтлар учун хавф туғдириши мумкин.

Қайд қилинишича, келажакда янада кучли чақнашларни кутиш мумкин: қуёш цикли максимал фаолликка яқинлашмоқда.

Киритилди: 23:32 13.02.2024. Ўқилди: 1647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!