Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

NASA 2026 йилда Марсга ракета учирмоқчи

NASA 2026 йилда Марсга ракета учирмоқчи

NASA яқин йиллар ичида Марсга ракета учириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби Бетани Стивенсга таяниб, Politico хабар берди.

«Биз кейинчалик инсонларни Марсга қўндириш имконини берадиган янги технологияларни синовдан ўтказиш учун барча имкониятларни, жумладан 2026 ва 2028 йиллардаги старт ойналаридан фойдаланишни баҳолаяпмиз», — дейди Стивенс.

Қайд этишича, 2026 ва 2028 йилларда Ер ва Марс бир-бирига жуда яқин масофада яқинлашади, бу эса парвозларни амалга оширишга қулай.

NASA баёноти космосни ўрганишдаги устувор йўналишлар ўзгараётганидан далолат беради. Чунки АҚШ Конгресси аллақачон Ойни ўзлаштириш дастурини маъқуллаган ва NASA’га Ернинг табиий йўлдоши ёки унинг яқинида инсонларнинг узоқ муддат қолишини таъминлаш мажбуриятини юклаган.

Агар NASA’нинг янги режалари амалга ошса, бу Илон Маскнинг SpaceX компанияси учун жуда қулай вазиятни яратиши мумкин, чунки ушбу парвозлар учун айнан унинг ракеталаридан фойдаланилиши эҳтимолдан холи эмас.

Киритилди: 11:04 08.05.2025. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!