Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Наркосавдогарларнинг ҳар бири 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Наркосавдогарларнинг ҳар бири 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

☄️ Гиёҳвандлик васиталари контрабандаси ва савдосига қарши курашиш доирасида 2025 йилнинг август ойида ДХХ Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, 2005 ва 2006 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро давлат чегарасини бузган ҳолда, Тожикистон Республикасидан 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” моддаларини олиб келган вақтларида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари – Узун туманида яшовчи, 2000 ва 2004 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳамда ажал оғусининг буюртмачиси ҳисобланган, Денов шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. фуқаро ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

⚖️ Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукмига асосан, қонунбузарлар тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 223, 246, 273-моддалари билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

❗️ Жиноятга жазо муқаррар. Ҳеч бир сабаб – бундай жиноятни содир этишга мажбур бўлганликни оқламайди. Зеро, унинг ортида минглаб инсонларнинг соғлиги ва тақдири ётибди.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!