Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармалари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Жумладан, Қўшкўпир туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Урганч тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида 4 кг 407 гр “опий” моддаси борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса “Беруний-Урганч” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Урганч туманидаги “Чолиш” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ҳолатда ҳам қонунбузарлар Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган наркотик моддаларни Хоразм вилоятида мижозларга сотиб, мўмай даромад топишни режалаштиришган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:33. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!