Халқимиз орасида кўп бор айтиладиган ушбу сўзлар айнан кредит олувчиларга айтилган бўлса ажаб эмас. Бунга амал қилиш эса фойдадан ҳоли бўлмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро судининг 2024 йил 19 ноябрдаги суд ҳужжатига асосан қарздор З.Қодировадан ундирувчи “Гарант банк” АЖ фойдасига 251.620.436 сўм кредит қарздорлиги, 28.749.367 сўм фоиз қарздорлиги, жами 280.369.804 сўм ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган қарздорга тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган, “Tracker 2 TRK Premier” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаси тумани ҳудудида аниқланиб, тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун қарздорга муддат берилган ҳамда бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина аукцион савдоларга чиқарилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом этмоқда.