Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нақд хорижий валюта яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди

Нақд хорижий валюта яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди

“Фарход” чегара божхона пости ходимлари томонидан, Контрабандага қарши курашиш тезкор вакили ҳамда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ДХХ ходимлари ва ДХХ 9226- сонли Ҳарбий қисм чегара қўшинлар билан ҳамкорлигида нақд хорижий валюта яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди.

Қўшни давлатга ўтиш учун “Фарход” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида озиқ-овқат маҳсулотлар орасида ва сумка ичига оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияланмаган жами 1 048 500 Россия рубли ҳамда 10 000 АКШ доллари нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқишга уринишни фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахсларга эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.

Киритилди: 16:13 04.05.2024. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!