Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наполеонга қарши жанг қилган шомлик қаҳрамон

Наполеонга қарши жанг қилган шомлик қаҳрамон

1798 йил. Наполеон Бонапарт қўмондонлиги остидаги француз армияси. Искандария қирғоқлари яқинида турган бу қудратли қўшин Мисрни босиб олишни мақсад қилган. Аввал бошида Наполеон маҳаллий аҳолига фақат маданият-у тараққиётни кенг оммалаштириш мақсадидагина келганини пеш қилди. Бироқ Миср аҳолисининг муваҳҳидлари бу ҳийлага учмади, французларга қарши «Биринчи Қоҳира инқилоби»ни бошлаб юборишди. Ана шунда босқинчиларнинг асл башараси очилди. Маълум бўлишича, «маданият ва тараққиёт тарафдори»нинг қора қалбида салиб юришининг ўта хунук мероси сақланиб қолган экан. Француз отлиқлари ал-Азҳарга бостириб кирди, артиллерия бўлинмалари қуролларини Муқаттамга ўрнатиб масжидларни тўпга тутишди.

Инқилобий қаршиликни тириклайин кўмиб ташлаганига тўла-тўкис ишонч ҳосил қилган Наполеон босқинчи армия қўмондони лавозимига Миср мусулмонларини оммавий равишда қириб, қўли қонга ботган Клебер исмли французни тайинлаб, Францияга қайтиб кетди.

Ана шунда...

Озодлик учун курашчилар ҳар ерда бош кўтариб, Мисрни босқинчиларнинг оёғи остидаги чўғ парчасига айлантириб юборишди. Миср аҳолиси босқинчиларга қарши оёққа турди. Мусулмон биродарларига ёрдам бериш учун Макка ва Мадина араблари орасидан чиққан кўнгиллилар гуруҳлари етиб келди. Усмоний халифа Салим III эълон қилган урушда иштирок этиш учун минг-минглаб усмоний турклар Қоҳира томон яширинча йўл олишди. Ал-Азҳардаги марокашлик толибларнинг уйлари халқ лашкари жангчиларининг ётоқхоналарига айланди. Шунингдек, ал-Азҳардаги аш-Шавам ер ости йўлларида Фаластин толибларининг ҳалаблик Сулаймон Ҳалабий исмли Сурия курдларидан чиққан ёш йигит бошчилик қилган яширин гуруҳлари шаклланди. Босқинчиларга қарши курашда Шом аҳолиси мисрлик биродарларига яқиндан ёрдам беришга бел боғлади. Зобит французлар томонидан Сулаймон Ҳалабийга Аллоҳнинг Китоби бўйича дарс берган устози – ал-Азҳар шайхи Шарқовийнинг ўлдирилиши, шунингдек, Сулаймон таҳсил кўрган илм даргоҳи – ал-Азҳар масжиди хор қилингани шомликларнинг журъатини янада кучайтирди.

Ғазодан етиб келган фаластинлик дўстлари билан бирга француз қўшинининг бош қўмондонига суиқасд қилиш мақсадида махсус операция ўтказишни режалаштирди. Сулаймон Ҳалабий Аллоҳдан унга ғалаба тилаб дуо қилиб қолган дўстлари билан видолашди.
Исён муваффақиятли якун топиб, Шомдан чиққан курд халқининг асл фарзанди мусулмонларни французлар истилосидан халос этди. Аммо унинг ўзи асир тушиб қолди, «эрк, маданият ва инсонпарварлик тарафдорлари» қўлга олинган Сулаймон Ҳалабийни қай аҳволга солганини кўринг.

Дастлаб французлар Сулаймон Ҳалабийнинг қўлини суяклари қорайиб очилгунча ўтда куйдиришди. Шундан сўнг, жаллодлар Исломни ҳимоя қилишда Сулаймон Ҳалабийга яқиндан ёрдам берган бошқа асир йигитларни Сулаймоннинг кўз ўнгида тириклайин ёқишди. Сулаймон Ҳалабийнинг ўзини эса ниҳоятда қабиҳлик билан ўлдиришди – танасини чормихга тортгач, қорнини милтиқ найзаси билан ёриб, тиригича тилка-пора қилиши учун йиртқич қушларга қўйиб беришди. Ана сизга «юксак маданият соҳиблари!»

Француз босқинчилари бундай аблаҳлик билан ҳам чекланишмади. Улар Сулаймон Ҳалабийнинг бош суягини Парижга юбориб «Инсон музейи» га, ёрлиғига «Criminel» (жиноятчи) ёзувини битиб томошага қўйишди. Мана 200 йилдан зиёд вақт ўтибдики, ўз университети, профессор-ўқитувчилари ва динини французларнинг босқинчи армиясидан ҳимоя қилган йигитнинг бош суяги Франция музейида сақланмоқда.

Manba: azon. uz

Киритилди: 20:45 14.01.2020. Ўқилди: 2994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!