Бугун 15 январь, 2021 йил, жума

O'ZB

Наманганлик ўқувчи Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

Наманганлик ўқувчи Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

Интернет тармоғи билан эришиш мумкин бўлган имкониятлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Бунинг яққол исботини наманганлик ўқувчининг Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан олган мактуби мисолида ҳам кўриш мумкин.

Азизбек Мирзахолов Наманган шаҳридаги 33-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ёш, изланувчан ўқувчи мактабдаги барча фанларни аъло баҳоларга ўқиши билан бирга инглиз тилини ҳам мукаммал ўзлаштиришга астойдил киришган. У ўзининг истиқболдаги режаларини Англиядаги олий таълим муассасалари билан боғлаган. 

Наманганлик ўқувчи Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

Қолаверса, унинг мазкур мамлакат тарихи, маданияти, Қиролликнинг ўзига хос жиҳатлари қизиқтиради. Азизбек ҳозирга қадар жуда кўп машҳур инсонларнинг дастхатларини ҳам тўплашга муваффақ бўлган. Азизбек юборган мактубида ҳам Британия тарихига қизиқиши ҳамда Қироличанинг дастхатини олиши шараф эканини ёзган. Ёш, навқирон шу билан бирга ўзи яшаётган мамалакат тарихига қизиқиши бор ўзбекистонлик ўқувчининг мактуби Қироличанинг жавоб мактуби юборишига сабаб бўлган. 

Наманганлик ўқувчи Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

 Мактубда Қиролича Елизавета II мактуб олганидан миннатдорлиги, яна шундай хатларни кутиб қолишини айтиб, алоҳида миннатдорлик билдирган. Дастхат ўрнида эса Қироличанинг шахсий сурати совға сифатида юборилган.

Наманганлик ўқувчи Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

Бу мактуб нафақат Азизбекни балки унинг тенгдошларини, устозлари ва яқинларини ҳам руҳлантирди.

Киритилди: 16:47 24.11.2020. Ўқилди: 4952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!