Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганлик эркак ўз қариндошига қасддан бир неча марта пичоқ урди

Наманганлик эркак ўз қариндошига қасддан бир неча марта пичоқ урди

21.04.2019 йил соат 10:00 ларда Наманган шаҳри, Янги аср маҳалласида яшовчи О.М. (1995 й.т.) Наманган шаҳридаги чорва моллари бозорида қариндоши М.М. (1993 й.т.) билан ўзаро қарз олди-берди масаласида жанжаллашиб қолганларида, бозордаги фуқаролар томонидан ажратилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Шунга қарамай, О.М. жанжалдан сўнг М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг орқа томонидан ҳужум қилиб, бир неча маротаба пичоқ урган, бироқ ҳодиса гувоҳи бўлган фуқаролар томонидан ажратиб қолинганлиги натижасида, О.М. ўз жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмай, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамлар натижасида, М.М.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Наманган шаҳар прокуратураси томонидан О.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. О.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 14:24 24.04.2019. Ўқилди: 1733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!