Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Намангандаги АЁҚШда содир бўлган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди

Намангандаги АЁҚШда содир  бўлган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди

2025 йил 25 октябрь куни соат 18:47 да 112-тизимига Наманган вилояти Чуст тумани "Бирлик" маҳалласида иш фаолиятини тўхтатган автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида чақнаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ҳодиса жойига учта ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган. Ёнғин юзага келмаган. 10 тонналик ёқилғи сақлаш цистернасининг бошқа жойга кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги натижасида чақнаш юз берган.

Чақнаш оқибатида, пайвандловчи сифатида ишлаган ишчи вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Киритилди: Бугун 06:50. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!