Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Наманганда қалбаки 100 долларлик купюраларни 50 доллардан сотишга уринган шахс ушланди

Наманганда қалбаки 100 долларлик купюраларни 50 доллардан сотишга уринган шахс ушланди

Наманган вилояти Поп туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки АҚШ долларларининг савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи муқаддам судланган шахс тадбир иштирокчисига 100 долларлик қалбаки купюрани 50 доллардан ҳисоблаб, жами 2,7 минг доллар миқдоридаги қалбаки пулларни сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг, фуқаро келган Cobalt автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машина олд эшигининг ён қисмида 100 долларлик купюралардаги жами 1000 доллар, фуқаронинг ёнида эса 200 доллар миқдоридаги пуллар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Қайд этилишича, текшириб кўриш учун олинган пуллар тайёрлаш услуби типография корхонасида махсус ҳимоя воситасида эмас, балки оддий бошқа дастгоҳда тайёрлангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:58 21.05.2024. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!