Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

Наманганда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида пиротехника буюмларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ё.К. ва У.Р. “Gentra” русумли автомашинасида умумий баҳоси 40,1 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 6 хил турдаги жами 138 дона пиротехника буюмларини фуқаро М.Х.га ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:18 21.12.2024. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!