Бугун 20 октябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда икки чақалоқни ўлдирган аёл: «Шайтон энди менга нуқул ўзимни ўлдиришим кераклиги ҳақида гапирмоқда»

Наманганда икки чақалоқни ўлдирган аёл: «Шайтон энди менга нуқул ўзимни ўлдиришим кераклиги ҳақида гапирмоқда»

Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси иккинчи қавати деразасидан 9 сентябрь куни икки чақалоқ улоқтирилгани, бу қилмиш чақалоқлардан бирининг онаси бўлган 23 ёшли Д.Х. исмли аёл томонидан содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура ахборотида Д.Х. ўз чақалоғининг оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганидан аччиқланиб, уни деразадан улоқтиргани таъкидланган эди. Repost’нинг ёзишича, бу Д.Х.нинг учинчи ҳомиладорлиги эди — биринчиси тушиб қолган, иккинчисида эса ҳомила 37 ҳафталигида, кесарча кесиш йўли билан, ногиронлик билан туғилган.

«Қизингиз нега бундай қилди?», деган саволга Д.Х.нинг онаси: «Қизимнинг ичига шайтон кириб олган», деб жавоб берган. Қизнинг ўзи ҳам Repost мухбирининг саволига тахминан шундай жавоб берган.

«Кўзимга нуқул шайтон кўринади. Менга у қизимни ўлдириш, уни деразадан улоқтириш ҳақида буйруқ берди. Энди эса менга нуқул ўзимни ўлдиришим кераклиги ҳақида гапирмоқда», — деб айтган Д.Х..

Everyday.uz

Киритилди: 12:14 24.09.2019. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!