Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда “Damas” поезд билан тўқнашди

Наманганда “Damas” поезд билан тўқнашди

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 09 ноябрь куни соат 10:20ларда, Уйчи-Чортоқ темир йўл бекатлари оралиғининг 118-километри 1-тўсиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида 1961 йилда туғилган ҳайдовчи “Damas” русумли автомашинани бошқариб бораётиб, кесишмадаги тўхташ ишораси белгисига амал қилмай ҳаракатда давом этиши натижасида темир йўлда ҳаракатланиб келаётган Тепловознинг юк вагонига бориб урилган.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз. Зеро, қоидалар ҳаётингиз хавфсизлиги учун жорий этилган, — дейилади хабарда.

Киритилди: 10:05 12.11.2024. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!