Ахсикентдаги XI қазув объектидан сўнгги 50 йилдаги энг нодир топилмалар аниқланди, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Ахсикент археология ёдгорлигида олиб борилаётган изланишлар давомида археологлар кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келди. Ер туби томон 4 метр қазилганда йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинган.
Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12 поғонаси ҳам очилган. Айнан шу нуқтадан 7 метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келди.
Тахминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак дастлабки топилган катта йўлга боғланади. Барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда метро услубида пишиқ ғиштдан қурилган. Ҳозирда италянча дея таърифланган “раковина”, ерости, пол ости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024 йилги қазув ишлари давомида топилган.
Ҳозирда ёдгорликни музейлаштирилаётган қисмлар қуйидагилардан иборат: