Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наманганда 1,4 млрд сўмлик сертификатсиз дори воситалари мусодара қилинди

Наманганда 1,4 млрд сўмлик сертификатсиз дори воситалари мусодара қилинди

Наманган вилоятида 1,4 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган ҳамда қалбаки дори воситалари ва тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси, ДХХ, ИИБ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.A.” МЧЖ омбори мудири А.И. Наманган шаҳар, “Илғор” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода турли номдаги қалбаки ҳамда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 1,4 млрд сўмлик 1 337 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:26. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!