Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Наманган вилоятида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Наманган вилоятида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.А. ва М.Б. (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, кадастрлар палатасида ишловчи танишлари орқали 381 000 АҚШ доллари эвазига “Қўшминор” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги балансидаги 50 сотих ер майдонининг ҳужжатларини фуқаро А.С.нинг номига нотурар жой сифатида расмийлаштириб беришларини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда кадастрлар палатаси Поп тумани бўлими собиқ бошлиғи С.А. 1 500 АҚШ доллари ва 6 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:55 26.06.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!