Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “R.D.” МЧЖ раҳбари К.Д. ва фуқаро Р.Т. “Ифтихор” МФЙ ҳудудидаги бинодан омборхона сифатида фойдаланиб келиб, у ерда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланишиб, фуқаро И.С.га 2 турдаги 197 дона алкоголь маҳсулотларини 9,5 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар, омборхонада сотиш учун тайёрлаб қўйилган умумий баҳоси 737 млн сўмлик турли номдаги жами 22 768 дона истеъмолга яроқсиз алкоголли ичимликлар ҳамда 4 турдаги жами 1 050 қути ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.