ПСЖ ҳужумчиси Неймар ўзи учун муҳим бўлган кунда гол уришни уддалади. Яъни Генгам дарвозасига иккита гол киритди.
У ҳар иккала голини ҳам онасига бағишлади. Надин Гонсалваеиш хоним футболчининг волидаси айнан шу куни туғилган кунини нишонлаётганди. Неймар онасини инстаграмдаги саҳифаси орқали табриклади. Сиз учун, менинг қадрдоним. Табриклайман, менинг қироличам. Бугун мен учун энг муҳим кун. Она, Яратган сизни ўз паноҳида асрасин. Ҳаммаси учун раҳмат. Мен сизни яхши кўраман , - деб ёзди Неймар.
Кейин футболчи онаси билан бирга тушган сурати ва бошқа суратларни жойлади.