Мюнхендаги қариялар уйида юз берган кучли ёнғинда етти киши жабрланди. Бу ҳақда Билд хабар бермоқда .
Бинонинг бир қисми қулаб тушган, юқори қавати ва ёғоч қўнғироқ минораси ёнмоқда. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда.
Бинодан 60 киши эвакуация қилинган. Жароҳатларнинг жиддийлиги ҳозирча номаълум.
Шаҳар аҳолисига дераза ва эшикларни ёпиш, шунингдек, вентиляция ва кондиционерни ўчириш таклиф қилинди.