Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"МЮ" ҳужумчисининг машинаси ҳалокатга учради

"МЮ" ҳужумчисининг машинаси ҳалокатга учради

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордга тегишли машина аварияга учради, футболчининг ўзи эса машинада бўлмаган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Рэшфорднинг машинасини маст ҳайдовчи бошқариб келаётган "Мерседес" уриб кетган. Маълум бўлишича, футболчининг машинасида ҳайдовчи ва "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Тирелл Маласиа бўлган. Рэшфорднинг ўзи бошқа машинада кузатиб келаётган эди.

Тўқнашувдан сўнг жабрланганларга шифохонага бориш тавсия қилинган.

2022/2023 йилги мавсумда англиялик ҳужумчи барча турнирларда 56 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда Рэшфорд барча мусобақаларда 43та ўйинда қатнашиб, саккизта гол ва бешта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:30 27.07.2024. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!