Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Мьянмалик эркак қорнидаги жарроҳлик асбоби билан 26 йил яшади

Мьянмалик эркак қорнидаги жарроҳлик асбоби билан 26 йил яшади

Мьянмада шифокорлар эркакнинг қорин бўшлиғидан 26 йил аввал бошқа операция вақтида унутиб қолдирилган 15 сантиметрли жарроҳлик асбобини чиқариб олди. Бу ҳақда "daryo.uz" хабар берди.

Шу ўтган вақт ичида эркак кучли оғриқлардан азоб чеккан. Унинг оиласи аввалги операцияни ўтказган жарроҳга топилма ҳақида айтиб берган, бироқ шифокор айбни тан олмаган.

Жарроҳ ҳодисада операциядан кейин асбобларни тозалаши керак бўлган ҳамшираларни айблаган. Бундан ташқари, шифокор ўша вақтдаги иш шароитларидан шикоят қилган ва электр таъминотидаги узилишлар сабабли операцияни фонар ёрдамида қилганини айтган.

Беморнинг қариндошлари Мьянма Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилган ва барча тиббий ҳужжатларни топширган. Текширувни бир ойдан кўпроқ кутишга тўғри келган. Иккала операция ўтказилган касалхоналарга вазиятни ўрганиш учун экспертлар юборилган.

Киритилди: 11:17 15.09.2018. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!