Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мьянмада меҳмонхона қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Мьянмада меҳмонхона қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Мьянманинг шимоли-шарқидаги Шан штатида меҳмонхона қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, бундан ташқари 20га яқин одам вайроналар остида қолган мумкин.

Бу ҳақда DVD портали маълум қилди.

"Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. 8 қаватли бино бутунлай қулаб тушди. Ичкарида ҳали қанча одам борлиги маълум эмас. Жароҳатланган кўп. Менимча, у ерда 15-20 га яқин одам бор", - дея портал қутқарувчилардан бирининг сўзларидан иқтибос келтиради.

AFP хабарига кўра, Мьянма расмийлари олтита ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилган ва зилзила оқибатларини бартараф этишда халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраган.

Аввалроқ масжид ва монастирнинг қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Киритилди: 15:16 28.03.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!