Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Мьянма БМТдаги доимий вакилини Бош ассамблеяда давлат тўнтаришини қоралашга чақирганидан сўнг ўз лавозимидан четлатди

Мьянма БМТдаги доимий вакилини Бош ассамблеяда давлат тўнтаришини қоралашга чақирганидан сўнг ўз лавозимидан четлатди

Мьянма ҳукумати БМТ Бош ассамблея йиғилишида мамлакатда содир бўлган давлат тўнтаришини қоралашга чақирганидан сўнг ташкилотдаги доимий вакили У Чжо Мо Тунни лавозимидан четлатди, деб хабар бермоқда The New York Times Мьянма давлат телевидениесига таяниб. У хиёнат ва ўз мансабини суиистеъмол қилишда айбланган.

У Чжо Мо Туннинг чиқиши 26 февраль куни бўлиб ўтган. Мьянманинг БМТдаги доимий вакили ўзини 1 февралдаги ҳарбий тўнтариш пайтида ҳокимиятдан четлатилган фуқаролик ҳукумати вакили эканлигини айтиб, дунё ҳамжамиятини қатъий чоралар кўришга чақирган.

Лавозимидан четлатилиши юзасидан Reuters’га берган изоҳида, «қўлдан келганча курашишни давом эттиришга қарор қилганини» айтган.

Мьянма давлат ОАВлари доимий вакил «давлат вакили бўлмаган норасмий ташкилот номидан фикр билдиргани»ни маълум қилди. Reuters’нинг ёзишича, БМТ Мьянманинг ҳарбий ҳукуматини мамлакат ҳукумати вакили деб ҳисобламайди, чунки ташкилот вакил ўзгарганлиги ҳақида расмий хабарнома олмаган. Шу сабабли У Чжо Мо Тун Мьянманинг БМТдаги доимий вакили сифатида қолади.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Мьянма ҳарбийлари мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганини эълон қилди, ҳукмрон партия раҳбарлари ва мамлакат президенти ҳибсга олинди. Қуролли Кучлар бош қўмондони Мин Аунг Хлайн мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинланди ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Давлат тўнтаришига сабаб қилиб ўтган йилги сайловлардаги сохталиклар ва сайлов комиссиясининг ҳаракатсизлиги кўрсатилди. 2020 йил ноябрда бўлиб ўтган сайловларда «Демократия учун миллий лига» партияси ҳукумат тузиш учун етарлича овоз тўплаган, ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланган партия эса мағлуб бўлган.

Мамлакатнинг йирик шаҳарларидаги тўнтаришлардан сўнг норозилик намойишлари бошланди. Норозилик намойишлари туфайли интернет деярли тўлиқ узиб қўйилди. Facebook, Instagram, WhatsApp, Wikipedia блокланди.

Киритилди: 12:12 01.03.2021. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!