Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мухолифатчи Ли Чжэ Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди — Yonhap

Мухолифатчи Ли Чжэ Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди — Yonhap

Сайлов бюллетенларининг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, фуқароларнинг 49,42 фоизи мухолифатдаги “Тобуро” демократик партиясидан номзод Ли Чжэ Мённи ёқлаб овоз берган. Унинг рақиби, консерватив “Халқ кучи” партияси номзоди Ким Мун Су 41,15 фоиз сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ким Мун Су "халқ танловини камтарлик билан қабул қилишини" билдирди ва рақибини табриклади.

Ли Чжэ Мён КХДР билан мулоқот орқали хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, меҳнат қонунчилигини ислоҳ қилишга ваъда берди. У олдинги сайловда ҳам номзодини қўйган, аммо Юн Сок Ёлга мағлуб бўлган эди.

Киритилди: 12:08 04.06.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!