Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига қарши қуролланган Сурия мухолифати Ҳалаб марказининг салмоқли қисмини назоратга олди. Чоршанба куни шаҳарнинг ғарбий чеккаларида бошланган ҳужумдан сўнг воқеалар тез суръатда давом этди.
Жума куни мухолифат кучлари шаҳар марказига кириб, муҳим ҳудудларни, жумладан Садалла ал-Жобирий майдонини эгаллаб олди. Стратегик аҳамиятга эга объектлар: губернатор биноси, полиция штаб-квартираси ва Алеппонинг тарихий қалъаси уларнинг назоратига ўтди.
Абу ал-Дуҳур ҳарбий аэропорти эгаллаб олингандан сўнг, гуруҳлар ҳукумат қўшинлари ташлаб кетган ҳарбий техника ва ўқ-дориларга эга бўлишди. Ишғол қилинган ҳудудларда комендантлик соати жорий қилинган ва хавфсизлик текширувлари ўтказилмоқда.