Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мусулмонларни ўлдиришга Байден рухсат берган

Мусулмонларни ўлдиришга Байден рухсат берган

АҚШ мусулмонлари гуруҳининг айтишича, Байден маъмурияти Исроил амалга ошираётган геноцидга рухсат берган.

Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) АҚШнинг дўсти бўлган Исроил Ғазода ўнлаб фаластинликлар, жумладан, кўплаб болалар ҳалок бўлган бир қатор қонли ҳужумлар уюштирганидан кейин АҚШ ҳукуматини ҳеч нарса қилмагани учун қоралади.

CAIR миллий ижрочи директори Ниҳод Авад ўз баёнотида: «Агар гўдакларнинг касалхоналарда ўлдирилиши ва уйқудаги болаларнинг ўлдирилиши Ғазодаги ўта ўнгчи Исроил ҳукумати геноцидини қўллаб-қувватлаётган Байден маъмуриятининг виждонини ларзага келтирмаса, бошқа ҳеч нарса ундай қила олмайди», деди.

«Исроил Байден маъмуриятининг геноциддаги иштирокини тўхтатадиган қандай жиноятни содир қилиши керак? Афтидан, Байден маъмурияти расмийлари қўллаб-қувватлайдиган ёки оқлайдиган инсониятга қарши жиноятларнинг чегараси йўқ.»

Киритилди: 17:50 26.10.2024. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!