Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мусулмонлар идораси чиқарилган фатво юзасидан узр сўради

A A A
Мусулмонлар идораси чиқарилган фатво юзасидан узр сўради

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг маълум қилишича, марказнинг криптовалюталар шаръан жоиз эмаслиги ҳақидаги хабари техник сабаблар билан эҳтиётсизлик оқибатида эълон қилинган.

2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан "КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?" деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилингани маълум қилинди.
Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётгани билдирилди.
Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз,- дейилади узрномада.

Киритилди: 04:30 04.06.2024. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!