Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Муқаддас Саъдуллаева Йигиталининг яна бир марта уйланишига қарши эмаслиги, Райҳон клипига таклиф қилса, суратга тушиши ҳақида гапирди

Муқаддас Саъдуллаева Йигиталининг яна бир марта уйланишига қарши эмаслиги, Райҳон клипига таклиф қилса, суратга тушиши ҳақида гапирди

Актриса Муқаддас Саъдуллаева «Salom Live» YouTube-каналига интервью берди. Интервью давомида актриса турмуш ўртоғининг аввалги никоҳларидан бўлган фарзандларини соғиниши, Райҳоннинг клипидан таклиф бўлса, розилик бериши ҳамда турмуш ўртоғининг яна бир марта уйланишига қандай шарт билан рози бўлиши ҳақида сўзлаб берди.

Муқаддас Саъдуллаеванинг айтишича, Йигитали Мамажонов эгизак ўғиллари Ислом ва Имронни соғинади, бироқ маълум сабабларга кўра улар билан учраша олмайди.

«Одамлар ўйлайди, болаларини эсдан чиқариб юборган деб. Лекин унақа эмас. Фикр-у хаёллари фақат фарзандларида. Ўғлимизнинг ҳар битта хатти-ҳаракатларини Ислом ва Имронга ўхшатадилар. Мен уларнинг кўришишини жудаям хоҳлайман. Фарзандларимиз танишиб, бирга айланишга бориб, аҳил бўлиб улғайишини хоҳлайман. Умид қиламанки, улар тез кунда кўришишади», — дейди актриса.

Шунингдек, актриса Райҳон агар клипига таклиф қилса, розилик бериши ҳақида ҳам гапирди.

«Агар шунақа бўладиган бўлса, бошқа эркак билан партнёр бўлмасам, тушаман, албатта. Менинг уларга ҳеч қанақа ёмонлигим йўқ. Ҳурмат қиламан уларни. Агар мени нотўғри тушуниб қолган бўлсалар ҳам, узр сўрайман», — дейди Муқаддас.

Актриса турмуш ўртоғига яна бир хотин олиб беришга қандай шарт билан рози бўлиши ҳақида шундай дейди:

«Баъзан ёнимиздан чиройли қиз ўтиб қолса, рашкимни келтириш учун ‘Онаси, жаннатлардан жой эгаллашни хоҳламайсизми?’, деб қоладилар. Эрига иккинчи хотин олиб берган аёлга жаннатдан жой нақд бўлади, деган маънода. Мен рози бўлишим мумкин, фақат уйланадиган аёлингиз ҳақиқатан турмуш қуриш умидида юрган ногирон, чўлоқ ёки букри қиз бўлиши керак, дейман. Чунки уларнинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор. Булар эса ‘Йўқ, менга чиройлиси керак, дейдилар».

Киритилди: 03:15 14.11.2021. Ўқилди: 7373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!