Хонанда Муниса Ризаева шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “upl.uz” хабар бермоқда.
Ризаеванинг таъкидлашича, у агар муносиб инсонни учратадиган бўлса, шоу-бизнесни ташлаб, оиласини танлашга тайёр. Хонанданинг маълум қилишича, ёши сабаб ўзига муносиб инсонни танлаши қийин бўлаётган экан.
“Ҳозир ёшим 30 далиги боис, муносиб инсонни танлашим қийин бўлмоқда. Ёш ўтгани сайин инсон донороқ бўла бошлайди ва атрофдагиларда кўпроқ салбий нарсаларни кўради. Ёш бу борада танловга халал беради”, деди хонанда.