Кеча бўлиб ўтган ўйинларда кутилмаган натижалар қайд этилди. Дастлаб Япония терма жамоаси ўз гуруҳида энг охирги ўринда бораётган Польшага кичик ҳисобда мағлуб бўлишган бўлса, параллел равишда кечган тўқнашувда Сенегал ҳам Колумбияга худди шу ҳисобда мағлуб бўлди. Японлар мағлубиятдан сўнг ҳам кейинги босқичга чиқди, африкаликларга эса нимчорак финалга чиқиш учун карточкалар тўғаноқ бўлди. Сенегалда огоҳлантиришлар кунчиқар юрт вакилларига нисбатан ёмонроқ эканлиги боис нимчорак финалга чиқа олишмади. Энди японлар нимчоракда Белгия термаси билан куч синашади.
Панама – Тунис баҳсида африкаликлар дастлаб ҳисобда орқада эди, аммо якунда 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Айтиш жоизки, бу ўйин ҳам бошқалари сингари қизиқ кечди. Тунис миллий термаси шу кунга қадар жаҳон чемпионатларининг финал босқичига 5 марта (1978, 1998, 2002, 2006, 2018) етиб келган бўлса, бирор марта ҳам ғалаба қозона олмай келаётган эди. Кеча улар ЖЧ тариҳида ўзларининг биринчи ғалабаларига эришди.

Учинчи турнинг охирги баҳсида Гарет Саутгейт бошчилигида инглизлар Белгия термасига 1-0 ҳисобида мағлуб бўлди. Улар охирги марта бундан 82 йил муқаддам (3-2 ҳисобида) белгияликларга ютқазишган экан. Аммо бу мағлубият туманли албионнинг фойдасига ишлади десак, нотўғри бўлмайди. Боиси инглизлар финалга чиқиш учун қулайроқ рақиблар жамланган йўлакчадан ўрин олишди. Агар улар ўзларининг мукаммал ўйинларини кўрсатишда давом этса, ярим финалгача қийин ўйинларга дуч келмайди. (Аммо нимчорак финалдаги рақиби Колумбияни ҳам унутмаслик керак) Фақат ярим финалда улар испанларга дуч келиб қолишлари мумкин.

Ҳозир нимчорак финалда тўқнаш келувчи жамоалар номи ва ўйинлар ўтказиладиган саналарни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Франция – Аргентина
“Қозон арена”, Қозон
30 июнь, 18:00
Уругвай – Португалия
“Фишт”, Сочи
30 июнь, 22:00
Испания – Россия
“Лужники”, Москва
1 июль, 18:00
Хорватия – Дания
“Нижний Новгород” стадиони, Нижний Новгород
1 июль, 22:00
Бразилия – Мексика
“Самара арена”, Самара
2 июль, 18:00
Белгия – Япония
“Ростов арена”, Ростов
2 июль, 22:00
Швеция – Швецария
“Санкт-Петербург” стадиони, Санкт-Петербург
3 июль, 18:00
Колумбия – Англия
“Спрартак” стадиони, Москва
3 июль, 22:00