Кеча АПЛнинг 2018-2019 йиллардаги мавсуми якунига етди.
Сўнгги турда чемпионлик ҳал қилди. Мазкур турнинг охирги ўйинида рақиб Брайтон ни йирик ҳисобда енгган Манчестер Сити чемпион бўлди. Гвардиоладан бир очко кам тўплаган Клопп эса иккинчи поғонада қолди.
Манчестер Юнайтед га келганида кетма-кет ғалабалар билан мухлисларни қувонтирган Сульшер якунда мавсумни 6-ўринда тугатди ва салбий натижа қайд этди. Таниқли карикатурачи-рассом Омар Мўмани эса бу учала мураббийнинг ҳолатини қуйидагича тасвирлади.