Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Муҳташам 100 йил"даги Рустам пошо карьерасини якунлади. У 13 йилга қамалиши мумкин

"Муҳташам 100 йил"даги Рустам пошо карьерасини якунлади. У 13 йилга қамалиши мумкин

Машҳур турк актёри Озан Гювен "Вавилон" сериалида суратга тушишдан бош тортиб, бошқа лойиҳаларни ҳам рад этди. Бу ҳақда 15-август, шанба куни Геже ахборот нашри ёзмоқда.

"Вавилон" продюсери Ay Yapim бу ҳақда шундай ёзади:

"Aктёр Озан Гювен келгуси ойларда бўлиб ўтадиган суд жараёни муносабати билан ўз карьерасини тугатиш истагини билдирди. Биз унинг қарорини ҳурмат қиламиз ва ўзаро ҳамкорликни тўхтатамиз.

Олдинроқ турк актёрига қарши зўравонлик бўйича иш очилган эди. Маълумот учун, Гювеннинг собиқ рафиқаси Дениз Булутсуз актёрга қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва ҳозирда Гювенга 13 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Озан Гювен ўзбек киноихлосмандларига "Муҳташам 100 йил" сериалидаги Рустам пошо образи орқали таниш.

Киритилди: 11:27 15.08.2020. Ўқилди: 5998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!