Қатарда ўтказилган клублараро жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчилари аниқланди.
«Кумуш тўп» «Фламенго» яримҳимоячиси Бруно Энрикега, «Олтин тўп» эса «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Ливерпуль» клуби ғолиб бўлди. Инглиз клуби финалда бразилиянинг «Фламенго» устидан ғалаба қозонди (1:0).