Мисрлик футбол юлдузи Муҳаммад Салаҳ «Ливерпул» тарихида саккиз мавсумда қаторасига 20 та ундан кўп гол киритган илк ўйинчига айланди.
30 декабрга ўтар оқшомда «қизиллар» етакчиси жорий мавсумда барча турнирларда киритган голлари сонини 20 тага етказди. АПЛ 19-турида «Ливерпул» «Вест Ҳэм»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди, шу голлардан бири Салаҳнинг ҳисобига ёзилди.
Муҳаммад Салаҳ Англия премьер-лигасининг жорий жавсумида 17 та голи билан тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда, бундан ташқари унинг ҳисобида 13 та голли узатма бор.