Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мўғулистонда CОVID-19 инфекциясига чалинганларнинг 90 фоизи тузалди

Мўғулистонда CОVID-19 инфекциясига чалинганларнинг 90 фоизи тузалди

Мўғулистонда CОVID-19 билан касалланганларнинг деярли 90 фоизи тузалди, деб хабар беради Tengrinews.kz.

Сўнгги бир кун ичида Мўғулистонда 3 бемор даволанган. Шу билан бирга, коронавирусдан янги ҳолатлар ёки ўлимлар қайд этилмаган.

Мўғулистонда янги коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизи тузалиб кетган. Ҳозирда Республика юқумли касалликлар илмий тадқиқот марказида атиги 30 киши даволанмоқда.

Бу ҳақда Республика юқумли касалликлар илмий тадқиқот маркази раҳбари А. Амбасэлмаа маълум қилди.

"Ўтган кун давомида марказда ва Дархон шаҳридаги лабораторияда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатларини аниқлаш учун 592 та тест ўтказилди ва барча тестлар манфий натижаларни кўрсатди. Бугунги кунга қадар республика бўйича 293 та касаллик ҳолатлари рўйхатга олинган. 263 киши тўлиқ соғайиб кетган. 30 киши эса амбулатория шароитида даволанмоқда", деган Амбасэлмаа.

 

 

Киритилди: 22:45 09.08.2020. Ўқилди: 2981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!