Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Муфтий Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олди

Муфтий Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олди

Иордания пойтахти Аммандаги Подшоҳлик стратегик тадқиқотлар ислом маркази 26 октябрь куни анъанавий равишда эълон қилиб келинадиган The Muslim 500 — «Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатининг 2021 йил учун рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси — муфтий Усмонхон Алимов ўрин олди.

Рўйхат 2009 йилдан буён эълон қилиб келинади ва унга мусулмон дунёсига сиёсий, мафкуравий, маданий ва бошқа йўналишлар бўйича таъсир кўрсата олган таниқли инсонлар киритилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бир неча йиллардан буён ушбу рўйхатдан жой олиб келмоқда ва бу йилги рейтингда у 166-ўринда қайд этилди.

«Алимов 2006 йилдан буён Ўзбекистон бош муфтийси бўлиб ишлайди. У илгари муфти бўлган Самарқанд вилоятида экстремистларга қарши курашда мўътадил позицияси ва исботланган тажрибаси билан ҳурматга сазовор. Алимов Тошкентнинг 2007 йилда ISESCO Ислом маданияти пойтахтига айланишида муҳим рол ўйнаган», — дейилади Muslim 500-2021 рейтингида.

Биринчи ўринни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон эгаллади. Иккинчи ўриндан Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ал-Сауд, учинчи ўриндан Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий жой олган.

Президентлардан Эмомали Раҳмон (Тожикистон), Гурбангули Бердимуҳамедов (Туркманистон) , Илҳом Алиев (Озарбайжон), Рамзан Қодиров (Чеченистон) ҳам рейтингдан ўрин олган.

Таниқли спортчилардан UFC амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ The Muslim 500’га киритилган.

Киритилди: 18:26 27.10.2020. Ўқилди: 2890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!