Медиа турдан сўнг, Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобил инновацион тиббий марказ билан таништирув ўткаилди. .
Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берувчи мазкур ҳарбий мобил инновацион марказнинг афзаллиги шунда-ки, унда бир вақтнинг ўзида икки нафар оғир аҳволдаги беморга тиббий хизмат кўрсатиш, яна бир нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконияти мавжуд ва у ҳар қандай иқлим шароитида ишлашга мўлжалланган.
Ушбу марказда барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, жумладан, коникотамия, трахеостамия, лапросинтез, таракосинтез, юрак жарроҳатланганда жароҳат олган қон томирларини тикиш ёки вақтинча шунт қўйиш бажариш мумкин.
Мобил марказда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётганида жароҳатга инфекция тушишининг олдини олиш мақсадида махсус тўсиқ ва ичкаридаги ҳавони ташқарига чиқарувчи ҳаво фильтири ўрнатилган. Шунингдек, бу ерда жарроҳлик лампаси устига камера жойлаштирилган бўлиб, бу орқали жойлардаги ҳарбий госпиталларнинг тажрибали мутахассислари жараённи бевосита онлайн тарзда кузатишлари, зарур ҳолда ўз тавсия ва маслаҳатларини бериб боришади.