Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мубашшир Аҳмад Туркияда қўлга олинди

A A A
Мубашшир Аҳмад Туркияда қўлга олинди

Azon Global портали ўз асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. Унга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритилмаган, деб ёзади gazeta.uz.

2023 йилнинг 28 декарь куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди, дея хабар қилди унинг ўзи асос солган Azon Global ахборот таҳлилий портали.

«Дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. Ундан кейин, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани, бу ҳол дастлабки суриштирувдаёқ аниқланишига ва устознинг қўйиб юборилишига қатъий ишонч бор эди. Аммо, афсуски, вазият ундай бўлиб чиқмади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Туркия қонунлари бўйича гумонланувчини 3 кундан ортиқ тутиб туриш мумкин эмас, шу муддат ичида қўйилаётган айб исботланса, Адлия идораларига ўтказилиши, исботланмаса, чиқариб юборилиши лозим. Баъзан чет эллик шахсларни қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказишади ва у ердан ўз ватанига жўнатишади ёки озод қилишади.

Портал Алишер Турсуновга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритмаган.

«Дастлабки суриштирувларда, табиийки, устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айблов ўз исботини топмади. Қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказилган домлани орадан шунча кун ўтиб ҳам тутиб туришгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Албатта, бу ҳодиса содир бўлган куниданоқ адвокатлар ҳаракатларини бошлашган ва бошқа барча керакли чора тадбирлар кўрилмоқда», — дея қўшимча қилинади хабарда.

Киритилди: 12:25 09.01.2024. Ўқилди: 3890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!