Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

МТРК ходимларининг ойлик маошлари ва (гонорар) қалам ҳақи оширилади

МТРК ходимларининг ойлик маошлари ва (гонорар) қалам ҳақи оширилади

«Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мамлакатимиз медиамаконидаги ўрнини янада ошириш ҳамда фаолиятига замонавий ёндашувларни жорий этиш тўғрисида»ги фармонига кура, телерадиокомпания ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан бошлаб маош 1,5 баравар, 2025 йил 1 январдан бошлаб 2 баравар миқдорда оширилади.

2025 йил 1 январдан ходимларнинг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ходимларга улар томонидан тайёрлаган теле ва радиомаҳсулотларнинг савияси ва рейтингини инобатга олган ҳолда табақалаштирилган (гонорар) ҳақ тўланиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, телерадиоканаллар реклама-тижорат фаолияти ва шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушган маблағларининг 50 фоизгача қисмини ходимларни моддий рағбатлантириш учун йўналтиришга рухсат этилади.

Киритилди: 21:35 29.09.2024. Ўқилди: 2498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!