Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мозамбикда Россиянинг кемаси ўққа тутилди

Мозамбикда Россиянинг кемаси ўққа тутилди

Мозамбикда илмий вазифани бажараётган Россиянинг "Атлантида" океанографик кемаси ўққа тутилди.

Club of Mozambique маълумотига кўра, воқеа 10 май куни Квиримбас архипелагидаги Тамбузи ороли яқинида содир бўлган. 62 метр узунликдаги кема Мапуту портига йўл олаётганида, унга номаълум икки кемадан ўқ отилган.

Россиянинг Мапутадаги элчихонаси ҳужумни тасдиқлади. "Гап Россия кемасига уюштирилган ҳужум ҳақида кетмоқда, буни Россиянинг Мапутадаги элчихонасидаги расмий манба тасдиқлади. Манбанинг сўзларига кўра, денгиз илмий тадқиқотларини олиб борган 62 метрли кема 10 май куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 15:00 да Мапуту портига қайтаётган бўлган," дейилади Club of Mozambique хабарида.

Киритилди: 23:34 24.05.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!