Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Моуриньо Инстаграмда Шомуродовни мақтади

Моуриньо Инстаграмда Шомуродовни мақтади

«Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ижтимоий тармоқда мақтади.

Рим клубининг "Инстаграм"даги саҳифаси ўзбекистонлик форвард ҳақида пост қолдириб, «Элдор Шомуродовни бир сўз билан қандай ифодалайсиз?» деган саволга мухлислар қаторида жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам изоҳлаб, шогирдини «Top» дея мақтаган.

Моуриньо Инстаграмда Шомуродовни мақтади

Шомуродов ёзги трансфер ойнасида 17 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтиб, 2026 йилга қадар шартнома имзолаганди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳужумчи Рим клуби сафидаги дастлабки расмий ўйинида Конференциялар лигасида «Трабзонспор» дарвозасини ишғол этган бўлса, А Серия доирасидаги икки ўйинда битта ассистни амалга ошириб, 6 очко билан «Рома» билан пешқадамлар қаторида бормоқда.

Киритилди: 19:05 10.09.2021. Ўқилди: 5368 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!