Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мосулда оммавий қабрлар топилди

Мосулда оммавий қабрлар топилди

Ироқнинг Мосул вилоятида тахминан 500 киши кўмилган иккита оммавий қабр топилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Ҳар икки қабр вилоят ғарбидаги Бадош қамоқхонаси яқинларида топилган. Маълум бўлишича, бу ерга кўмилганлар 2014 йилда Мосулни эгаллаган ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилган. Халқаро гуманитар ташкилотларнинг кўмаги билан қабрлардан 123 кишининг хоки чиқариб олинган. Худди шундай қабрлар Талофар ва Синжар вилоятларида ҳам аниқланган. Мосул волийси Нажм Жуббурий вилоят ҳудуди оммавий қабрлар сони кўплигини айтиб, уларнинг аниқланиши учун БМТ ва Ироқ ҳукуматнинг ёрдами зарурлигини маълум қилди.

Мосулда оммавий қабрлар топилди

2018 йилнинг 5 ноябрида БМТ эълон қилган ҳисоботда авваллари ИШИДнинг назоратида бўлган ҳудудларда минглаб кишилар кўмилган икки юздан зиёд оммавий қабр аниқлангани айтилган эди.

ИШИД 2014 йилда Мосул, Салоҳиддин ва Анвар вилоятларини буткул, Дияла ва Киркук вилоятларини қисман эгаллаган эди. Ироқ ҳукумати 2017 йилнинг декабрида ИШИД устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди.

Киритилди: 15:34 14.06.2021. Ўқилди: 2249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!