Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада ётоқхонада экстремизмга алоқадорликда гумон қилинган 500 дан ортиқ хорижлик ҳибсга олинди

Москвада ётоқхонада экстремизмга алоқадорликда гумон қилинган 500 дан ортиқ хорижлик ҳибсга олинди

Москванинг Новоясеневский проспектидаги ётоқхонада экстремистик жамият иши бўйича ўтказилган тинтув чоғида 538 нафар хорижлик қўлга олинди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бошқармаси маълум қилди. Уларнинг барчаси полиция бўлимларига олиб кетилган.

"Экстремистик жамиятни ташкил этиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.2-моддаси) бўйича жиноят ишини тергов қилиш доирасида ётоқхонада миграция қонунчилиги бузилганлиги ҳақида маълумот келиб тушди", — дейилади Тергов қўмитаси хабарида. Қидирув Россия гвардияси кўмагида терговчилар томонидан амалга оширилган.

Ётоқхона маъмурлари ҳам қўлга олиниб, Москвадаги полиция бўлимига олиб кетилган.

Киритилди: 15:55 10.10.2024. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!