Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Москвада Сурия ва Туркия мудофаа вазирларининг 2011 йилдан бери илк бор учрашуви бўлиб ўтди

Москвада Сурия ва Туркия мудофаа вазирларининг 2011 йилдан бери илк бор учрашуви бўлиб ўтди

Москвада Сурия, Туркия ва Россия мудофаа вазирлари ўртасида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Туркиянинг TRT World телеканали хабар беришича, бу Сурия ва Туркия раҳбарияти вакиллари ўртасидаги 2011 йилдан буён илк бор учрашувдир.

Телеканал хабарига кўра, музокараларда Туркия мудофаа вазири Ҳулусий Акар ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Хоқон Фидан, шунингдек, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос иштирок этган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, учрашув "Сурия инқирози" ва қочоқлар муаммоларини ҳал қилиш йўлларини топиш, шунингдек, Суриядаги экстремистик гуруҳларга қарши курашда биргаликда қилинаётган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишга бағишланган.

Киритилди: 08:53 29.12.2022. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!