Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Москвада ноқонуний миграция иши бўйича 14 киши ҳибсга олинди

Москвада ноқонуний миграция иши бўйича 14 киши ҳибсга олинди

Москва вилоятида ноқонуний миграцияни ташкил қилиш, пора олиш ва бериш бўйича 14 нафар фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Улардан тўрт нафари ички ишлар вазирлиги ходимларидир, дея хабар беради Тергов қўмитаси.

Айбланувчилар орасида Балашихинское шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳудудий полиция бўлими бошлиғи, унинг икки қўл остидаги ходими ва стажёр ҳам бор.

1 миллион рублдан ортиқ пора эвазига улар Реутов ва Балашиха шаҳарларида 1500 дан ортиқ хорижликларни миграция пропискаси билан рўйхатга олишган.

Кейинчалик эса, муҳожирлар улар томонидан рус тилини билиш ҳақидаги сохта сертификатлар ва бошқа зарур ҳужжатлар берилиши таъминланган.

Киритилди: 12:59 25.04.2024. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!