Москва шаҳридаги Альтуфевское шоссесидаги бинолардан бирида номаълум шахс пневматик пиротехника мосламасини портлатиб юборган ва кейин ғойиб бўлган.
Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг пойтахт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
"Бугун соат тахминан 10:30 ларда полицияга Альтуфевское Шоссе кўчасидаги уйлардан бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум фуқаро пневматик пиротехника воситасидан фойдаланган", - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг аниқлик киритишича, ҳодиса "Восход" меҳмонхонасида юз берган.