Москвада йил бошидан буён хорижий фуқаролар билан 2,7 мингга яқин никоҳ тузилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости пойтахт ЗАГС бошқармасига асосан.
“2021 йил бошидан буён хорижий фуқаролар билан тузилган никоҳлар сони 2020 йилга қараганда 13%га 2019 йилга қараганда 15%га камайди. Бу дунёдаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ. Кўп давлатлар ўз чегараларини ёпган. Йил бошидан Москвада тузилган никоҳларнинг 1500тасида хорижий куёвлар ва 1200 тасида хорижий келинлар иштирок этган”, дейилган хабарда.
Энг кўп никоҳлар МДҲ фуқаролари билан тузилган. Куёвлар орасида Тожикистон фуқаролари– 355та, Озарбайжон фуқаролари– 208та, Украина фуқаролари– 142та, Қирғизистон фуқаролари– 141та, Белоруссия фуқаролари– 107та.
Келинлар орасида эса, Украина – 280та, Қирғизистон – 211та, Белоруссия – 102та, Молдавия – 84та, Ўзбекистон – 77та, Озарбайжон – 62та.
Узоқ хорижий давлатлар орасида куёвлар кўпроқ Куба, Сербия, Дания ва Ҳиндистон фуқаролари учрайди. Келинлар эса кўпроқ - Вьетнам, Нигерия ва Латвиядан.